Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдан келаётган сифатсиз гўшт йўқ қилинди

Қашқадарёдан келаётган сифатсиз гўшт йўқ қилинди

24 майдан 25 майга ўтар кечаси соат 00:40 ларда Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган «Лаcетти» машинаси Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилган.

Юкхона кўздан кечирилганда Чироқчи туманида яшовчи ҳайдовчи тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 160 кг. оғирликдаги йирик мол гўштларини олиб кетаётгани аниқланган.

Гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текшириб кўрилганда истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.

Вилоят ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази куйдириш печида 160 кг. гўшт маҳсулоти йўқ қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг