Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда мотоцикл минган чол пиёдани уриб юборди

Қибрайда мотоцикл минган чол пиёдани уриб юборди

Фото: «Intex-press»

«Ява» русумли мотоциклни бошқарган нафақахўр пиёдани уриб юборди, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Қайд этилишича, кеча, 5 март куни соат 19:30 ларда Қибрай туманида яшовчи нафақахўр Т.Ҳ. ўзига тегишли «ЯВА» русумли мотоциклини Қибрай тумани бўйлаб бошқараётиб, Қибрай туманида яшовчи пиёда Ҳ.Ш.ни уриб юборган.

Оқибатда Ҳ.Ш. «ўнг болдир суяги ёпиқ синиши» ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг