Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қибрайдаги ЙТҲда пиёда вафот этди

Қибрайдаги ЙТҲда пиёда вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

Қибрайда «Дамас» ҳайдовчиси уриб юборган 35 ёшли эркак вафот этди, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 25 март куни соат 21.30 ларда Қибрай туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, А.Рахимов(исм-шарифлари ўзгартирилган) ўзига тегишли «Дамас» русумли автомашинани «Қибрай-Чинобод-Май» автомобиль йўлининг 6-километрида бошқараётиб, пиёда, Сурхондарё вилоятида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ж.Қодировни уриб юборган. Оқибатда Ж.Қодиров олган тан жароҳатларидан ҳодиса жойида вафот этган.

Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг