Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон авиакомпанияси самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди

Қирғизистон авиакомпанияси самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди

Қирғизистоннинг Sky KG авиакомпаниясининг Diamond DА42 МNG самолёти экипажи тизимлар ва ёритиш мосламаларини текширувидан ўтказиш учун қилган парвози чоғида ўнг двигателнинг музлагани ҳақида хабар бериб, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан фавқулодда қўнишга рухсат сўраган. Бу ҳақда AviaSpotter Telegram канали хабар бермоқда.

Шундан сўнг қўниш йўлагига ўт ўчириш бригадаси чақирилган ва самолёт аэропортга муваффақиятли қўндирилган. Самолётнинг шассисида ёнғин аниқланган ва олов ўчирилган.

Тошкент халқаро аэропортининг парвозлар бўйича диспетчерлик гуруҳи ҳамда Қидирув-қутқарув хизмати ходимларининг мувофиқлаштирилган ва профессионал ҳаракатлари натижасида ҳодиса тезда бартараф этилган, воқеа оқибатида жабрланганлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг