Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистондан қорамол олиб келиш учун кетган асакалик фуқаронинг жасади топилди

Қирғизистондан қорамол олиб келиш учун кетган асакалик фуқаронинг жасади топилди

Фото: smolnarod.ru

Бир неча кун муқаддам Қирғизистондан қорамол олиб келиш учун чиқиб кетган асакалик фуқаро изсиз йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.

Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, 4 июнь куни Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, муқаддам судланган, А.А. ва Қува туманида яшовчи А.Р. фуқаро С.Тга Қирғизистондан арзон нархда қорамол олиб беришни ваъда қилган.

Улар «ўлжа»ни Фарғона тумани ҳудудидаги адирликка олиб борган ва бўғиб ўлдиргач, унга тегишли бўлган 3.600 АҚШ долларини олади. Сўнгра жасадни бензин билан ёқиб, адирликка кўмиб юборган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу жиноят фош этилди. Қотилликка қўл урган А.А. ва А.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг