Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қиш кунида алкоголь ичиб машина ҳайдаганлар қўлга тушди

Қиш кунида алкоголь ичиб машина ҳайдаганлар қўлга тушди

Фото: «GUVD.uz»

Кеча, 11 январь куни йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида жами 2698 та қоидабузарликлар аниқланди.

Жумладан:

— маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш — 21 та;

— транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш — 38 та;

— светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик — 54 та;

— ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш — 30 та;

— одам ташиш қоидаларини бузиш — 283 та;

— тезликни белгиланган меъёридан ошириш — 187 та;

— бўйсунмаслик — 2;

— ҳавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик — 949 та;

Жами 123 та транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилган. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг