Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қишлоқхўжаликкимё» АЖ қоровули омбор мудирини пичоқлаб ўлдирди

«Қишлоқхўжаликкимё» АЖ қоровули омбор мудирини пичоқлаб ўлдирди

26 май куни Жиззах вилоятида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

«Қишлоқҳўжаликкимё» АЖ омбор мудири А.Р.нинг уйига меҳмонга келган ташкилот қоровули А.Т. маст бўлиб қолгач, ўртада жанжал чиқади.

Оқибатда қоравул мезбоннинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказади. Омбор мудири воқеа жойида вафот этди.

А.Т. эса қўлга олинган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг