Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулда портлаш содир бўлди

Кобулда портлаш содир бўлди

Фото: AP / Rahmat Gul

17 март куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида террорчи-худкуш ўзини портлатиб юбориши натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Tolo News» телеканали ички ишлар вазирлиги вакили Нажиб Донишга асосланиб хабар берди, дея ёзмоқда «РИА Новости» агентлиги.

Телеканалнинг аниқлик киритишича, портлаш пойтахт туманларадан бири бўлмиш Диспичарида рўй берган. Террорчиларнинг нишони хусусий қўриқлаш компаниясининг автомобили бўлган.

«Толибон» террорчилик гуруҳи ушбу воқеа юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг