Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қор бўрони. «Қамчиқ» довонида нималар бўлди?

Қор бўрони. «Қамчиқ» довонида нималар бўлди?

Қамчиқ довонида қор бўронида қолиб кетган автомобиллар

Фото: «Facebook» / «Водители Ташкента»

Кеча туман ва шаҳарларда кучли шамол турган бўлса, «Қамчиқ» довонида бўрон кузатилди, лекин ҳозирда автомобил воситаларининг ҳаракати узлуксиз давом этмоқда.

Бугун, 27 декабр куни «Қамчиқ» довонида кучли шамол эсиши, қор ёғиши ва йўлларнинг музлаши натижасида авторанспорт воситаларининг ҳаракати чекланган бўлиб, йўлнинг ҳаракат қисмини қордан тозалаш мақсадида транспорт воситалари оз-оздан ўтказилди.

Довондаги тегишли хизматлар томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида автомобил йўли қордан тозаланиб, соат 17.20 да автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланиб, икки томонлама амалга оширилмоқда.

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳаракатнинг вақтинчалик чеклови давомида, ҳайдовчи ва йўловчилар учун кутиш ва исиниш масканлари ташкил этилиб, жумладан, 70 нафардан ортиқ кишилар доимий фаолият кўрсатувчи постларга жойлаштирилди, 1800 нафарга яқин киши 45 та умумий овқатланиш масканларига жойлаштирилиб, иссиқ чой ва овқат билан таъминланди, улардан 29 нафар бола оналари билан «Она ва бола» хоналарига жойлаштирилди.

25 нафардан ортиқ ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди, 44 та автотранспорт воситалари қор уюмидан чиқариб олинди, улардан 6 та автотранспорт воситалари эвакуатор ёрдамида техник таъмирлаш масканларига етказилди. Ҳаракатдаги стационар ёқилғи қуйиш шохобчаси ташкил этилди.

«Узгидромет» маркази олдиндан об-ҳавонининг кескин ўзгариши, қор ёғиши, бўрон бўлиши ва йўлнинг музлаши тўғрисида маълумот берилган бўлиб, улар ижтимоий тармоқлар ва довонда ўрнатилган таблолар орқали етказилди ҳамда «Қамчиқ» довонида ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларнинг тўхташ жойларида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Қамчиқ довони
Фото: «Sputnik»
Қамчиқ довони
Фото: «Sputnik»
Қамчиқ довони
Фото: «Sputnik»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг