Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон осмонида номаълум учар жисм қайд этилди

Қорақалпоғистон осмонида номаълум учар жисм қайд этилди

Фото: ЎзА

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари Тахтакўпир тумани Дон қабул қилиш масканида машғулот олиб бориш жараёнини суратга олиш вақтида осмонда номаълум учар жисм пайдо бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ушбу объектни улар шу пайт пайқамаган. Олинган суратларни томоша қилаётган вақтда осмонда кутилмаган «меҳмон»нинг пайдо бўлганлиги бир ходимнинг эътиборини тортади.

Айни пайтда бу номаълум учар жисмнинг нима эканлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг