Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қўйлиқ»даги машинадан 14,5 млн. сўм ва 8,5 минг доллар ўғирлаган шахс ушланди

«Қўйлиқ»даги машинадан 14,5 млн. сўм ва 8,5 минг доллар ўғирлаган шахс ушланди

Иллюстратив фото

Фото: «ugolovka.com»

2018 йилнинг 20 май куни Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани «Қўйлиқ» деҳқон бозорининг 2-сонли павильонида турган «Нексия» русумли автомашина юкхонасинидан 14 500 000 сўмни ва 8 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган шахс ушланди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, қаровсиз қолдирилган автомобиль Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи О.Т.га тегишли бўлган.

Ўша пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Бўз туманида яшовчи С.Қ. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг