Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда автобус юк машинасига бориб урилди, воқеа жойида юртдошимиз ҳалок бўлди

Қозоғистонда автобус юк машинасига бориб урилди, воқеа жойида юртдошимиз ҳалок бўлди

Фото: «Newstes.ru»

Кеча, 12 август куни соат тахминан 17.30 лар атрофида Олмаота—Тошкент—Термиз трассасида ҳаракатланаётган, Чимкентдан Сариағаш томон кетаётган автобус юк машинасининг орт қисмига бориб урилган. Бу ҳақда Туркистон вилояти ички ишлар департаменти матбуот хизматига асосланиб «NewTimes.kz» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

ЙТҲ оқибатида воқеа жойида Ўзбекистон фуқароси дунёдан кўз юмган. Йўл-транспорт ҳодисасидан 10 киши жароҳат олган: уларнинг уч нафари қозоғистонликлар, етти нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Уларнинг барчаси Туркистон вилоятининг Сариағаш ва Қазиғурт туманларидаги касалхоналарга етказилган.

Айни пайтда транспорт воситалари жарима майдонига олиб борилган. Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг