Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Мамлакатимизнинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра 2019 йил 4 апрель куни Қозоғистоннинг Олма-ота вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1986 йил 16 сентябрда туғилган Ўзбекистон фуқароси Худоёр Жуманазаров ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган. Марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилди ва дафн этилди.

«Ҳозирги вақтда ЙТҲ айбдорига нисбатан қўзғатилган жиноят иши материалларини судда кўриб чиқиш учун прокуратурага жўнатиш режалаштирилмоқда ва шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан марҳумнинг қариндошлари хабардор қилинди. Зарурат туғилса, уларга бўлажак суд мажлисида иштирок этишларида ёрдам кўрсатилади»,-дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг