Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги автобус ҳалокатида жароҳат олганлар рўйхати

Қозоғистондаги автобус ҳалокатида жароҳат олганлар рўйхати

Олмаота шаҳридаги Бош консуллигимиз томонидан Қозоғистондаги автобус ҳалокати натижасида жароҳат олганлар рўйхати маълум қилинди.

20 апрел, соат 05.09да, Чимкент -Олмаота трассасининг 181-километрида «Van Hool» (давлат рақами kz213ZSA) автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳалокати рўй берди. ЙТҲ натижасида 11 киши вафот этган ва 29 нафари турли даражада тан жароҳатлари олган.

Айни вақтда Ўзбекистон фуқаролари орасида ҳалок бўлганлар ҳақида расмий хабар йўқ.

Ўтрор шаҳри касалхонасига турли тан жароҳатлари билан келтирилган ҳамюртларимиз:

1.Жуманиязова Марҳамат, 1996 йилга туғилган. Хива шаҳридан;

2. Ахметова Рохила, 1994 йилда туғилган;

3. Жаббаров Шодлик Мақсудович, Хива шаҳридан;

4. Матжонов Отабек Абдуллаевич, 1985 йилда туғилган. Қорақалпоғистон Республикаси;

5. Хайдаров Сардор Анорбой ўғли, 1994 йилда туғилган.

Кордай шаҳар касалхонасига етказилган ҳамюртларимиз:

1. Исломиддинов Абдухаттар ўғли, 1997 йилда туғилган;

2. Муҳаммаджанов Зоводбек, 1999 йилда туғилган.

Бош Консуллигимиз Қозоғистон республикаси, Жамбил вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти билан тезкор алоқада бўлиб турибди. Воқеа жойига Бош консуллик вакили шошилинч тарзда жўнаб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг