Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қувада электр ва газ ўчиб-ёниши оқибатида портлаш содир бўлди

Қувада электр ва газ ўчиб-ёниши оқибатида портлаш содир бўлди

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи А.Х.нинг уйида электр энергияси ва табиий газ ўчиб, қайта келиши оқибатида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв.м. майдонида том қисми ёниб зарар кўрган.

Чақнаш натижасида А.Х. ва унинг турмуш ўртоғи С.Х. ҳамда қизи куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг