Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуйичирчиқда бир хонадонда газ портлади

Қуйичирчиқда бир хонадонда газ портлади

Фото: «Darakchi.uz»

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида 16 январь куни соат 07.00 ларда Шодлик кўчасида яшаган М.Т. ва турмуш ўртоғи А.Т. уйида пропан газ балонини иситиш печига улашда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида печдан сизиб чиққан ис газидан заҳарланишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, М.Т. воқеа жойида ва А.Т. касалхонага келтирилганида вафот этганлар.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида яшовчи фуқаро уйида газ печини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада уй эгаси ва уйида меҳмонда бўлган қўшниси ҳам куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг