Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуйичирчиқдаги ичкиликбозлик ўлим билан тугади

Қуйичирчиқдаги ичкиликбозлик ўлим билан тугади

Фото: «Blogg51.ru»

«Шу йилнинг 5 июнь куни тунги соат 00:10 лар атрофида Қуйичирчиқ туманининг «Мингўрик» МФЙ Оққўрғон кўчаси 6-уйда қотиллик содир этилди», — деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси. Машъум воқеага ичкиликбозлик сабаб бўлган.

Шу ерда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Г.Х. таниши А.А. билан ароқхўрликдан сўнг ундан уйига кетишни талаб қилади. Бироқ А.А. рад жавобини берганидан сўнг жанжал чиқиб Г.Х. жаҳл устида қўлига илинган ошпичоқ билан унинг ўнг сонига бир марта зарба беради. А.А. бир қанча вақт ўтиб ҳодиса жойида вафот этган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг 2018 йил 5 июндаги дастлабки маълумотномасида А.А.нинг ўлимига сонига жароҳат етказилиши оқибатида қон томири шикастланиб кўп қон йўқотиши сабаб бўлгани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 5 июнь куни Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг