Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Радар ўрнатилган «Нексия» ЙТҲга учради

Радар ўрнатилган «Нексия» ЙТҲга учради

Жорий йилнинг 2 май куни соат 13:15ларда Тошкент вилояти Чиноз туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 862-километрида 1981 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. «Дамас» русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг ўнг томонида, йўл ёқасида тўхтаб турган, Тошкент вилояти Қибрай тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Н.Юлдашевга бириктирилган «Нексия-3» русумли, тезликни ўлчовчи мосламалар билан жиҳозланган автомобилнинг орқа томонига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.  

Натижада «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг