Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Раҳмат Оқилов Стокгольмдаги терактни ИШИД амири буйруғи билан амалга оширганини айтди

Раҳмат Оқилов Стокгольмдаги терактни ИШИД амири буйруғи билан амалга оширганини айтди

Фото: «Спутник»

Стокгольм марказида юк машинасида бир неча кишининг умрига зомин бўлган Раҳмат Оқилов ИШИД террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаганини билдирди, деб хабар берди «Спутник» нашри.

«Expressen.se»нинг маълум қилишича, Швеция пойтахти округ судида сешанба куни бўлиб ўтган тингловда у 2017 йил апрель ойи бошида амиридан бутун Европа, АҚШ ва Россия бўйлаб терактлар содир этиш чақириғи олингани ва унга бўйсунганини» билдирди. Унинг сўзларига кўра, кўприклар, бинолар — «ИШИД душманларига тегишли барча нарса» теракт нишони бўлган.

Оқилов «Швециянинг халифаликка қарши урушни бас қилишини, аскарларини жанговар ҳаракатлар майдонига жўнатишни, халифаликка қарши кураш учун катта пул ажратишни тўхтатишини хоҳлаганини» билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 7 апрель куни Стокгольмнинг марказий кўчаларидан бири бўлган Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси ҳайдовчиси одамларни босиб кетган. У 550 метр юриб ўтиб, Ahlens савдо маркази биносига урилган. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳат олган.

39 ёшли Раҳмат Оқилов ушбу жиноятни амалга оширишда айбланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг