Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда газ исидан вафот этганларнинг 2 нафари Андижон, 2 нафари Сурхондарё ва Навоийдан

Россияда газ исидан вафот этганларнинг 2 нафари Андижон, 2 нафари Сурхондарё ва Навоийдан

Фото: «62ИНФО»

Россиянинг Рязан вилояти Ряжский тумани полицияси маълумотларига кўра, 2017 йил 11 январга ўтар кечаси Шереметьево қишлоғида жойлашган шахсий уйда заҳарли газ исидан Ўзбекистон Республикасининг 4 нафар фуқароси заҳарланган. Вилоят тергов бошқармасининг аниқланишича, барча шахслар расман маҳаллий фермер хўжалигида меҳнат қилишган.

Ташқи ишлар вазирлиги вафот этганларнинг шахсини аниқлади:

1. Самадов Панжи Норсоатович, 10.05.1966 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Денов тумани, «Қизилжар» аҳоли пункти Чортош кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган;

2. Пазилов Ўрмонжон Нумонович, 22.01.1966 йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани, «Вохилхарам» қишлоқ фуқаролар йиғини манзилида рўйхатдан ўтган;

3. Мирзожонов Алижон Юлдошович, 25.09.1969 йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани, «Чимён» қишлоқ фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган;

4. Хайитов Самат Илмуратович, 09.07.1981 йилда туғилган, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри, 11-кичик ноҳия 8-уй, 8-хонадонда рўйхатдан ўтган.

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Улфатбиби» қишлоқ фуқаролар йиғини, Бештуво кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Саидов Шерхон Муҳаммадович (26.11.1990 йилда туғилган) Рьяжский туман касалхонасининг реанимация бўлимида саломатлиги оғир ҳолатда сақланмоқда.

Амалий ёрдам бериш ва масалаларни ўз ўрнида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари Рязан вилоятига зудлик билан жўнаб кетишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг