Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда икки нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланди

Россияда икки нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланди

Фото: «kp.ru»

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими берган хабарга кўра, 16 декабрь куни Москва вилоятининг Домодедово шаҳрида бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Шестово қишлоғида қурилаётган меҳмонхона биносида бир нечта чет эл фуқаролари ис газидан заҳарланган. Улар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор:

  1. Қаюмов Ирисбек Оловердиевич, 1990 йил 14 мартда Андижон вилоятида туғилган;
  2. Жабборов Шерзод Неъматжонович, 1975 йил 13 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган.

Ҳозирда Ўзбекистон элчихонаси Россиянинг тегишли ҳокимият идоралари билан амалий алоқаларни ушлаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг