Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда прокурорнинг бошига арқон боғлаб, машинада судрашди (видео)

Россияда прокурорнинг бошига арқон боғлаб, машинада судрашди (видео)

Фото: «Gazeta.ru»

Қўрғон вилоятида прокурор ўринбосарини бошидан машинага боғлаб, ерда судраб олиб кетишган. Кузатув камераларидаги видеони Baza Телеграм канали эълон қилди.

Ҳодиса 13 октябрь куни содир бўлган. Телеканал маълумотларига кўра, ўша куни кечқурун Далматовский тумани прокурори ўринбосари Дмитрий Дедуля Гравийний қишлоғидаги «Светлана» кафесида дам олаётган эди. Зиёфат чоғида турмуш ўртоғининг жияни Aманжўл Саутбоев билан ўртасида низо келиб чиққан. Муштлашув бошланган ва унда Саутбоев рақибини мағлуб этган.

Baza хабарига кўра, жанжалдан кейин Саутбоев прокурорнинг бошига арқон ўтказиб, уни машинага боғлаган ва Дедуляни ерда судрай бошлаган. Прокурор ўринбосари жароҳат олган бўлишига қарамай, тирик қолган.

112-телеграм-канали маълумотига кўра, жанжал Дедулянинг Саутбоев машинасига пиво тўкиб юборгани сабабли келиб чиққан. Прокуратура ходими қариндошидан ўч олмаган, ариза ёзмаган.

Aйни вақтда Саутбоев ҳибсга олиниб, унга нисбатан одам ўлдиришга суиқасд моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг