Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Фото: «donnews.ru»

Жорий йилнинг 30 июль куни Россиядаги «Ростов—Волгодонск» йўлининг Ростов вилояти Аксай туманидан ўтган 11-километрида «КАМАЗ» юк машинаси салонида 9 нафар йўловчи бўлган «Volkswagen Transporter» микроавтобуси билан тўқнашган, дейилади Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотида.

ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлган, олти киши турли даражада тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари ва жароҳатланганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқаролари эди.

Ҳалок бўлганлар: Асатулла Эшбекович Норбўтаев (1963 йилда туғилган), Шаҳноза Абдулаҳатовна Сатторова (1985).

Жароҳатланганлар: Сайдулла Tажимaтович Сайдаматов (1965), Жасур Илҳамович Юнусов (1988), Сайдулла Бобаевич Чориев (1987).

Жароҳатланганлар Ростов вилоятининг Аксай шаҳар марказий касалхонасига ётқизилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳалок бўлган икки фуқаронинг жасади 3 август куни 22:10 да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг рейси билан Тошкентга олиб келинди ва қариндошларига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг