Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг баскетбол бўйича таниқли тренерлари Ўзбекистонга келиб ФИБА қоидалари бўйича машғулотлар ўтказади

Россиянинг баскетбол бўйича таниқли тренерлари Ўзбекистонга келиб ФИБА қоидалари бўйича машғулотлар ўтказади

2018 йилнинг 2 июнидан буён Адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон баскетбол федерацияси вакиллари айни дамда Россия Федерациянинг Москва шаҳрида семинар-тренингда иштирок этишмоқда.

Ушбу семинар-тренинг давомида баскетбол бўйича Россия Федерациясининг тажрибасини Ўзбекистонда ҳам оммалаштириш, етакчи мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича қисқа муддатли учрашувлар ташкил қилинди.

Учрашувларда баскетбол бўйича кўзга кўринган, машҳур ҳакамлар, тренерлар Ўзбекистонга келиб ФИБА қоидалари бўйича баскетбол ҳакамлари ва тренерларига семинарлар ўтказиш бўйича таклифларни билдиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг