Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арманистон - Озарбайжон чегарасида рус вертолёти уриб туширилди. Озарбайжон буни «тасодиф» деб атади

Арманистон - Озарбайжон чегарасида рус вертолёти уриб туширилди. Озарбайжон буни «тасодиф» деб атади

Фото: Сергей Булкин/NEWS.ru

Арманистоннинг Озарбайжон билан чегарасида жойлашган Ерасх қишлоғи яқинида Россия вертолёти уриб туширилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берган.

Шу билан бирга, Россия ҳарбий департаменти аниқлик киритишича, Ми-24 вертолёти портатив зенит-ракета тизимидан (МАНПАДС) Тошкент вақти билан соат 19:30 атрофида уриб туширилган.

Экипажнинг икки аъзоси ҳалок бўлган, бир киши тирик қолган. 

Воқеа бўйича Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди. Унга кўра, рус вертолёти тасодифан уриб туширилган. 

«Озарбайжон томони тасодифий характердаги ушбу фожиа сабаб Россиядан узр сўрайди ва бу ҳаракат рус томонига қарши қаратилмаганди»-, дейилади баёнотда.  

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 24 ноябрда Россия самолёти билан боғлиқ шунга ўхшаш воқеа содир бўлганди. Ўшанда Су-24 самолёти Сурия-Туркия чегарасида турк қуролли кучлари томонидан уриб туширилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг