Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саккиз минг сўмга «Спарк»: Халқ банки лотереяларини ўйнанг ва автомобил ютиб олинг!

Саккиз минг сўмга «Спарк»: Халқ банки лотереяларини ўйнанг ва автомобил ютиб олинг!

Фото:Халқ банки ахборот хизмати

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан лотерея ютуғи соҳибларига навбатдаги автомобиллар топширилди.

Хабарингиз бор, Халқ банкининг «Омад кулганда» тиражли пул-буюм ютуқли лотереяси (4-чиқарилиши) ютуқлар тиражи 2018 йил 25 май куни Қарши шаҳрида ўтказилган эди. Кеча ушбу лотереяда ютиб олинган жами 3 та автомобиль, жумладан, 2 та «Спарк» ва 1 та «Матиз» автомобили ўз эгаларига топширилди.

Фото:Халқ банки ахборот хизмати

– «Омад кулган»да ўйнаб, омадим кулди, — дейди қаршилик ютуқ соҳиби Эркин Холиқов. – Чунки атиги саккиз минг сўмлик тўртта билет олиб, янги «Спарк»ли бўлдим. Бундан оила аъзоларим, яқинларим чексиз қувончда.

Тадбир қўшалоқ қувончларга бой бўлди. Сабаби бир вақтнинг ўзида Халқ банкининг «Олтин балиқ» лотереяси бўйича 3 та «Спарк» автомобили ҳам ўз эгаларига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, «Омад кулганда» лотереясида жами 2 964 672 000 сўмлик 12 та, жумладан, 8 та «Спарк» ва 4 та «Матиз» автомобили ҳамда кўплаб пул ютуқлари ўйналди.

«Олтин балиқ» лотереясида эса жами 10 000 000 000 сўмлик ютуқлар, яъни, 10 та «Спарк» автомобили ҳамда турли пул ютуқлари қўйилган.

Имкониятни қўлдан бой берманг!

«Олтин балиқ» лотереясида қолган «Спарк» автомобилларидан бири ёки пул ютуқлари сизники бўлиши мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг