Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда 18 ёшли бола тотализаторда катта пул ютқазиб ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

Самарқандда 18 ёшли бола тотализаторда катта пул ютқазиб ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

Иллюстратив фото

2021 йил 15 май куни Пастдарғом тумани, «Янгиобод» маҳалласида яшаб келган 18 ёшли ўспирин ўз уйнинг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳаёт Шамсиддиновнинг билдиришича, бугунги кунда мамлакатимизда ҳам ижтимоий фаол юртдошларимиз саъй-ҳаракатлари ўлароқ аксарият қонунбузилиши, хаттоки жиноятлар ҳам аниқланиб, фош этилмоқда.

Жумладан, «Дарё.уз» сайтининг Қашқадарё вилояти бўйича мухбири Отабек Қўлдошев 2021 йилнинг 15 май куни Пастдарғом туманида 17 ёшли ўспирин бола интернетда авж олган тотализаторда (қимор ўйини дастгоҳи) катта миқдорда пул ютқазиб, бошқалардан қарз бўлиб қолганлиги сабабли ўз жонига қасд қилганлигини билдириб, бу ҳақида батафсил маълумот олиш учун Бош прокуратурага мурожаат қилган.

Сўров бўйича дарҳол ахборотни тақдим этиш мақсадида Самарқанд вилояти прокуратураси билан боғланилганида, бундай ҳолат расман рўйхатдан ўтказилмаганлиги маълум бўлган.

Аммо, «Дарё.уз» мухбири томонидан берилган хабар бўйича ўрганиш ишлари ўтказилган.

Аниқланишича, 2021 йил 15 май куни Пастдарғом тумани, «Янгиобод» маҳалласида яшаб келган 18 ёшли ўспирин ўз уйнинг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Бироқ, яқинлари бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилмасдан, шу куни марҳум қабристонга дафн этилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 7 июль куни Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказишга киришилиб, ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида мурожаат этилмаганлиги юзасидан туман халқ таълими бўлими, ободонлаштириш бўлими,  оила ва маҳаллани қўллаб қувватлаш бўлими ва ИИБга хизмат текширувлари тайинланди.

Текшириш давомида «Дарё.уз» сайти мухбири томонидан билдирилган важлар тўлиқ ўрганилиши таъминланади.

Шу ўринда, жамиятимизда бошқаларнинг дардига бефарқ бўлмаган, қонун устуворлиги, юрт фаровонлиги, аҳоли осойишталиги йўлида беминнат меҳнат қилаётган фидойи журналист ва блогерлар фаолияти самарасини тан олмасдан иложи йўқ», — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг