Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Аёл талашиб» биродаркушлик қилган шахсга ҳукм ўқилди

«Аёл талашиб» биродаркушлик қилган шахсга ҳукм ўқилди

Видеодан лавҳа

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида акасини ўлдирганликда айбланган фуқарога ҳукм ўқилди.

«Замон» информацион дастури хабарига кўра, фуқаро спиртли ичимликка муккасидан кетгани сабаб Жомбой туманидаги наркология диспансерига жойлаштирилган. У ерда бир аёл билан танишиб қолган. Улар шифохонадан чиққач, учрашиб юрган. Кейинчалик фуқаро қизни Самарқанд шаҳридаги акасининг уйига олиб бориб, бирга яшашни бошлаган.

Ҳодиса содир бўлган куни ака-ука ва аёл биргаликда спиртли ичимлик ичишган. Ука маст ҳолатда ташқарига чиқиб кетиб, қайтиб келганида акаси ҳамда аёлни ишқий муносабат устида кўриб қолган. Жаҳл устида аввал аёлга, сўнг акасига ташланган. Уларни болта билан бир неча марта уриб, тан жароҳати етказган.

Жабрланганлар шифохонага олиб борилишига қарамай, ака орадан икки кун ўтгач, вафот этган.

Судланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а,д» бандларида (икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан, жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг