Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд туманида бешта уй ёниб кетди

Самарқанд туманида бешта уй ёниб кетди

Бугун, 19 май куни соат 03:51 да Самарқанд тумани, «Жойисой» МФЙдаги хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажилари ва «Камаз» ёрдамчи автомашинаси жалб этилган. 

Ёнғин натижасида 5 та хонадоннинг тахминан 490 м. кв майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг