Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда даҳшатли қотиллик! Келин қайнонани шафқатсизларча ўлдирди

Самарқандда даҳшатли қотиллик! Келин қайнонани шафқатсизларча ўлдирди

2018 йил 24 июнь куни Самарқанд шаҳрида яшовчи М. шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, унда онаси Х. 2018 йил 14 июндан буён бедарак йўқолганини билдириб, уни топишда ёрдам сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 2018 йил 24 июнь куни соат 23:00 ларда Х. нинг жасади шаҳардаги Янгиобод маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сиёб каналидан қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида марҳума Х. нинг келини Ш. айбини бўйнига олиш ҳақидаги иқрорномасига кўра, 2018 йил 14 июнь куни соат 16:00 ларда қайнонаси Х. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро маиший келишмовчилик натижасида уйида бўлган ошхона пичоғи билан қайнонаси Х.га бир неча оғир жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган ва мурдани полиэтилен пакет ва гиламга ўраб, вояга етмаган ўғли А. ёрдамида уйининг ертўласига олиб тушиб, жасадни яширган.

Шундан сўнг, 2018 йил 19 июнь куни Ш. содир этган жиноятини яшириш мақсадида, жиноятга алоқадор бўлган ошхона пичоғи ва кўрпачаларни Самарқанд шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Сиёб каналига ташлаб юборган. Эртаси куни 2018 йил 20 июнь куни Х. нинг жасадини ҳам икки дона гиламга ўраб, вояга етмаган ўғли А. ёрдамида шу каналга ташлаб юборган.

2018 йил 25 июнда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг