Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда электр корхонасининг икки ходими ушланди

Самарқандда электр корхонасининг икки ходими ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда туман ЭТК техник ходими Р.Р. ва ҳисобчиси С.Т. фуқаро Ф.Б.нинг хонадонида электр тармоғидан фойдаланиш тартибини бузганлиги ҳолати бўйича баённома расмийлаштирмаслик ҳамда ҳисоблагич кўрсаткичини “нол” қилиб бериш эвазига 7,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, шундан 5 млн сўми қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг