Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд шаҳрида газ портлашидан хонадон бекаси ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида газ портлашидан хонадон бекаси ҳалок бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ

2019 йилнинг 29 октябрь куни соат 08:17 да Самарқанд шаҳри Зафар кўчасида жойлашган 4-уйнинг 7-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Фото: ФВВ ЁХББ

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ҳодисага 2 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Воқеа жойига 5 дақиқада етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 08:25 да ўраб олинган ва соат 08:50 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ошхонасининг 15 кв.метр майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни бартарф этиш вақтида 1952 й.т. уй бекаси фуқаро Р.Г.куйган ҳолда жасади топилган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, юқорида кўрсатилаган манзилда газ ускуналаларини ўрнатиш қоидаларига бўзилганлиги маълум бўлган.

Ёнғинни тахминий келиб чиқишига хонага тўпланиб қолган табиий газ ҳидини сезмаган уй бекаси электр тармоғидан фойдаланиши оқибатида учқундан чақнаш содир бўлган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг