Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар огоҳлантирилмоқда

Самарқандда жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар огоҳлантирилмоқда

Фото: Самарқанд ИИБ матбуот хизмати

Самарқандда ниқобсиз юрганлар огоҳлантирилмоқда, дея хабар қилмоқда Самарқанд ИИБ матбуот хизмати.

Бугундан эътиборан бутун мамлакат бўйлаб жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари(ниқоб)сиз бўлган шахсларга «огоҳлантириши»лар берилиши белгилаб берилган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар зарурият юзасидан кўчага, бозорларга, савдо шаҳобчаларга чиққан шахслар ўртасида «огоҳлантириши» ишларини олиб боришмоқда.

Самарқанд ИИБ матбуот хизмати

Фуқаролар жумладан, ходим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари(ниқоб)да бўлиши, шунингдек карантин қоидаларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилиши ҳамда 25 март куни соат 6:00дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – БХМнинг 1 баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – БХМнинг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилиши ҳақида алоҳида тушунчалар берилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг