Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда коллеж ўқувчиси автомобиль ўғирлаб қочди

Самарқандда коллеж ўқувчиси автомобиль ўғирлаб қочди

Фото: «DonDay»

22 январь соат 00:50 ларда номаълум шахс Самарқанд шаҳрининг О.Маҳмудов кўчасида қаровсиз қолдирилган 1995 йилда туғилган фуқаронинг «Ласетти» русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, автомашина Самарқанд шаҳрининг Гўрўғли кўчасидан техник шикастланган ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Самарқанддаги коллежнинг 1-курс ўқувчиси содир этгани аниқланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг