Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда «Ласетти» уч нафар талаба қизни уриб кетди

Самарқандда «Ласетти» уч нафар талаба қизни уриб кетди

Фото: «Blamper.ru»

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида «Ласетти» русумли автомашина ҳайдовчиси уч қизни уриб юборгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалганди. 

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан тақдим қилган маълумотга кўра, шу йилнинг 9 октябрь куни соат 21.30да Самарқанд шаҳар Регистон кўчасида жойлашган «Мўъжиза» ресторани қаршисидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи Қ.И. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинасини Панжакент кўчаси томондан Даҳбед кўчаси томонга бошқариб бораётиб, автомашина йўналиши билан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига пиёдалар йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган уч қизни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилиб ўсган, Самарқанд Давлат чет тиллар институти 2-босқич талабалари 1994 йилда туғилган У.Х., 1996 йилда туғилган У.И., 1996 йилда туғилган У.О. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар. Ҳозирда уларнинг соғликларни тиклаш юзасидан тиббий муолажалар амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг