Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда номаълум шахс хонадондан 5 бош қўйни ўғирлаб кетди

Самарқандда номаълум шахс хонадондан 5 бош қўйни ўғирлаб кетди

Фото: «Оlx.kz»

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 20 январь куни фуқаро Ҳ.Т. ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, шу йил 8 январга ўтар кечаси номаълум шахс ҳовлисидаги қўйхонасидан 5 бош қўй ва 1 бош эчкисини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий вилоятида яшовчи 1992 йилда туғилган С.И. ва 1995 йилда туғилган Б.Х. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг