Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда шамол янги уйларнинг томини учириб кетди

Самарқандда шамол янги уйларнинг томини учириб кетди

Самарқанд шаҳрида 16 январь куни кучли шамол оқибатида кўп қаватли уйлардан бирининг томи учиб кетди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, шу куни соат 03:22 атрофида Гагарин кўчасида жойлашган 36-уйнинг том ёпмасининг бир қисми кучли шамол эсиши сабаб пастга тушиб кетган.

Содир бўлган ҳолат оқибатида жабрланганлар йўқ.

Маълумот учун: вилоят Гидрометеорология хизматининг маълумотига кўра, 2022 йил 16 январь куни соат 03:17 ларда Самарқанд шаҳрида 15 м/сек тезликда шамол эсган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг