Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда уй ичида қамалиб қолган беҳуш бола қутқариб қолинди

Самарқандда уй ичида қамалиб қолган беҳуш бола қутқариб қолинди

Фото: ФВВ

Самарқанд шаҳрида уй ичида қолиб кетган ва тутундан бўғилиб, беҳуш ҳолатда қолган бола фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бериб ўтган.

Хабарда айтилишича, 2019 йилнинг 28 ноябр куни соат 21:00 да Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Суғдиёна мавзесида истиқомат қилувчи фуқаро З.М. вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, фарзанди — 2010 йилда туғилган А.Ж. уй ичида қамалиб қолгани тўғрисида хабар берди. Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Шундан сўнг, қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очиб киришди.

Ҳодисага аниқлик киритилишича, хонадон эгасининг эътиборсизлиги боис газ плитасидаги қозоннинг таги ўчирилмаган. Бунинг оқибатида тутун ҳосил бўлиб, уй ичида ётган болакай хушини йўқотган.

Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган хонадон ҳамда уй ичида қолиб кетган бола омон қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг