Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандлик эркак аёли ва унинг «хуштори»ни нега ўлдирганини айтиб берди

Самарқандлик эркак аёли ва унинг «хуштори»ни нега ўлдирганини айтиб берди

Самарқанд шаҳридаги савдо дўконларидан бирида мудҳиш қотиллик рўй бергани ҳақида хабар берилганди.

Ўша куни қўлга олинган қотил «Ёшлар» телеканалига ҳодиса бўйича қуйидагиларни гапириб берди:

«Июль ойларида уни ўзгариб қолганини сездим. Тўғри юргин, болаларимиз катта бўляпти, қизимиз вояга етяпти, дедим. У ҳеч қанақа нотўғри юрганим йўқ, деди. У савдогарлик қиларди, ўзи пул топарди, бир куни ўзимиздаги бир бола билан «Instagram»да гаплашаяпти. Унга гапирдим. Онасига мурожаат қилдим. Кейин яна уч марта телефонда гаплашаётганида ушлаб олдим. Жанжал, келишмовчилик бошланди.

Савдо мажмуасига келгандан кейин уларни 5 дақиқа қидирдим. Қарасам, Samsung дўконида қўл ушлашиб, кўнгилхушлик қилиб, телефон кўриб юришганакан. Кейин рашк устида қандай уларни олдига кириб борганимни билмайман. Ташқарига чиқдим, қарасам қўлларим қон. Уларни пичоқлаб қўйганимни сездим. Ўлдириб қўйганимни билмадим. Қилган ишимдан пушаймонман. Ўшанда рашк устида ўзимни босолмай қолдим. Қайтанга милиция ходимларига буларни топширворишим керак экан».

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ваҳшийлик акс этган видеолавҳаларни тасвирга олиниб, тарқатган 3 нафар самарқандлик йигитлар ҳам қамоққа олинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг