Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сариқ хавф». Мексикада дунёдаги энг хавфли вулқон отилмоқда (видео)

«Сариқ хавф». Мексикада дунёдаги энг хавфли вулқон отилмоқда (видео)

Скриншот

Мексика ҳукумати сайёрамиздаги энг хавфли вулқон — Попокатепетль теварак туманлари учун «сариқ хавф» даражасини белгилади. Ҳадемай бу ерликлар бошқа жойларга кўчирилиши мумкин.

Чорак асрдирки, минг йиллик уйқудан уйғонган вулқон безовта, тинмай қайноқ кул, тутун ва лава сочмоқда.

Айниқса, кечаги кун маҳаллий аҳолини юрак ҳовучлашга мажбур қилди: вулқон ҳар қачонгидан баландроқ отилди: бир неча километр баландликка қайноқ кул сочилиб, ҳаммаёқ қип-қизил лава билан қопланди.

Минг йиллар уйқуда ётган «Попо» (маҳаллий аҳоли уни шундай аташади)ни сайёрамиздаги энг хавфли вулқонлардан бири дейишлари бежизга эмас. Агарда вулқон отилиши кучайиб кетса нафақат Пуэбла штатининг 1,5 миллион кишилик маркази, балки мамлакат пойтахти — 21 миллион аҳолига эга Мехико ҳам хавф остида қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг