Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида 5 йил давомида 600 та киносарой очилади

Саудия Арабистонида 5 йил давомида 600 та киносарой очилади

Фото:«Nypost.com»

Саудия Арабистонида 5 йил давомида 600 та киносарой очилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Sabah.com» хабар тарқатган.

Мамлакатда кинога 35 йил аввал қонун билан белгиланган тақиқнинг олиб ташланиши катта ўзгаришларга сабаб бўлаяпти.

Риёд шаҳрида ўтказилган киносарой қуриш бўйича тендерда дубайлик Мажид Футтаимийнинг «Vox Сinema» ширкати ғолиб бўлди.

Ушбу ширкат эндиликда 2 миллиард риёл (тахминан 533 миллион АҚШ доллари) эвазига 600 та киносарой қуради.

Саудия Арабистонида биринчи «IMAX» технологиясига эга киносарой кейинги ҳафта очилиши мўлжалланаяпти.

Мамлакат валиаҳди қирол Муҳаммад ибн Салмон 2017 йил 24 октябрь куни мамлакатни «Илмли ислом»га айлантиришга ваъда берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг