Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабздаги қишлоқ 10 кунга «дунёдан узилган». Бу ҳудудда 2 метр қалинликда қор ёғди

Шаҳрисабздаги қишлоқ 10 кунга «дунёдан узилган». Бу ҳудудда 2 метр қалинликда қор ёғди

Фото: «Дарё»

Шаҳрисабз туманидаги Кўл қишлоғига жорий йилнинг 6 январь куни қалин қор тушган. Балки ишонмассиз — 2 метр. Оқибатда, йўл ёпилиб қишлоқ аҳли ташқи дунёдан 10 кунга бутунлай узилиб қолган, дейилади «Дарё» хабарида.

«Бу даражадаги қалин қор 2016 йил ёққан эди, — дейди Кўл қишлоқ врачлик пункти мудири Абдумалик Сафаров. — Ўшандан бери бундай йўл ёпилиб қолиш ҳолати бўлмаганди. Бу йилги қор эса жуда қалин ёғди. Баъзи ҳудудларда 2 метрдан ҳам ошди».

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, қишлоқдан туман марказига олиб тушувчи йўлларни қор босган. Қорни тозалаш мақсадида қишлоқ аҳолисидан иборат 30—40 кишилик жамоа 9 кун меҳнат қилган.

«Йўлни тозалашга 9 кун вақтимиз кетди. Шу вақт мобайнида қишлоқдошлар тинимсиз меҳнат қилишди. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари Алимардон Қурбонов ҳам ҳар дақиқада қўнғироқ қилиб вазиятдан хабардор бўлиб турди», деган Кўл маҳалла фуқаролар йиғини раиси Исмоил Бобоев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг