Шифокорлар Москва вилоятида газ портлашидан жабрланган ўзбекистонликлар ҳолати ҳақида маълумот берди

Шифокорлар Москва вилоятида газ портлашидан жабрланган ўзбекистонликлар ҳолати ҳақида маълумот берди

Фото: «Спутник»

Москва вилоятида газ баллони портлашидан жабрланган беш кишининг аҳволи оғир. Бу ҳақда Ступино тиббиёт бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ «РИА Новости»га Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг марказий ҳудудий бўлими Ступино шаҳар округидаги кушхонада газ баллони портлаши натижасида беш киши жабр кўргани ҳақида хабар берганди.

«Беш киши тери куйиши натижасида касалхонага ётқизилган. Улар Тобеево қишлоғидаги портлашдан жароҳат олганлар. Иккита беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир, қолган учтасиники ҳам оғир. Уларга барча зарур тиббий ёрдамни кўрсатмоқдамиз», дея шифокор Дмитрий Марковнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда, тиббий бошқарма матбуот хизмати.

«РИА Новости»нинг фавқулодда вазиятлар хизматидаги манбасининг маълумот беришича, кушхонда газ баллони портлаши натижасида беш нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган ва касалхонага ёқизилган. Ҳалокат техника қоидаларига риоя қилмаслик, газ баллонидан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиққани айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг