Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швецияда минглаб болалар йўқолди

Швецияда минглаб болалар йўқолди

Фото: TT News Agency / Reuters

Сўнгги тўрт йил давомида Швецияда деярли 4500 нафар муҳожир бола йўқолган. «Lenta.ru» нашрининг хабар беришича, улар бошпана сўровига жавобан депортация ҳақида хабарнома олганидан кейин йўқолмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ҳозир ҳукумат 4492 нафар боланинг қаердалигини билмайди. Бу рақам мамлакатга мустақил равишда ва ота-онаси билан келганларни ҳам ўз ичига олади. Швеция миграция агентлиги маълумотларига қараганда, 2018 йилнинг дастлабки икки ойида 223 та бола йўқолган. 2017 йилнинг шу даврида анча кам – 152 та бола йўқолган эди.

Ҳозир Швецияда бундай ҳолатларга тааллуқли ҳеч қандай қонун йўқ, шунинг учун нима қилиш кераклиги маълум эмас. «The Local»нинг маълум қилишича, 2017 йил охирида маҳаллий омбудсман бундай ҳолатлар бўйича бир қатор таклифларни ўз ичига олган маърузасини эълон қилган эди. Хусусан, у йўқолганларни қидириш ва, биринчи навбатда, йўқолиб қолишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берган. Бироқ мазкур таклифларнинг бирортаси ҳам кўриб чиқилмаган ва амалга оширилмаган.

2015 йилда Европа иттифоқида Иккинчи жаҳон урушидан бери кузатилмаган энг жиддий миграцион инқироз юзага келди. Қуролли тўқнашувлар давом этаётган Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидан келган миллиондан ортиқ муҳожир Европадан қўним топди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг