Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швецияда парашютчилар самолёти ҳалокатга учради

Швецияда парашютчилар самолёти ҳалокатга учради

Фото: Самуэл Петтерсон

Швециянинг Умео шаҳридан парашютчиларни олиб ҳавога кўтарилган самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда «The Local хабар берди.

«GippsAero» компаниясида тайёрланган «GA8 Airvan» бир моторли самолёти парвозга кўтарилганидан сўнг орадан бир соат ўтиб ҳалокат сигналини йўллаган. Унинг бортида саккиз нафар парашютчи ва бир нафар учувчи бор эди: барчаси ҳалок бўлган.

«Бу самолёт парашютдан сакрашлар учун мўлжалланган эди, афтидан парвозга кўтарилгани заҳоти нимадир бўлган», — деди аэропорт қутқарув хизмати вакили.

Самолёт гувоҳлар кўз ўнгида Стурсандскар ороли яқинида, дарёга қулаб тушган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг