Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сичқонлар ва саккиз полициячи

Сичқонлар ва саккиз полициячи

Фото: pixabay

Аргентинанинг Пилар шаҳридаги полиция омборида сақланаётган 540 килограмм марихуана йўқолиб қолди. Келишиб олишганми нима бало, ҳодисада гумонланган саккиз нафар полициячининг билиб олгани шу: «Наркотикларни сичқонлар еб битирган!».

Аммо уларга ишонишмади. Суд экспертлари кемирувчилар наркотикларни ейишига шубҳаланишган. «Шунча наркотикни паққос туширган сичқонлар аллақачон ўлган бўларди», — дейишган экспертлар.

Судьянинг вакили ҳам экспертлардан иқтибос келтирган: «Агар сичқонлар бу аҳмоқликни қилишганида, омбор уларнинг ўлиги билан тўлиб кетган бўларди».

Сўнгги икки йил давомида Пилардаги полиция омборида 6 тонна марихуана сақлаб келинаётганди. Энди 5,5 тоннадан озроғи қолди...

«Сичқонлар ва саккиз полициячи» чўпчаги қандай якун топади — буни 4 майга белгиланган суд мажлисидан сўнг билиб оламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг