Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сигаретдан чиққан ёнғин туфайли бир киши ҳалок бўлди

Сигаретдан чиққан ёнғин туфайли бир киши ҳалок бўлди

2019 йил 21 февраль куни Шайхонтоҳур туманида яшаган Р.А. маст ҳолда уйи ётоқхонасида сигарет чекиб, ухлаб қолиши натижасида сигарет кукуни кўрпа устига тушиб, ёнғин содир бўлди.

Ёнғин қўшнилар томонидан ўчирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ёнғин оқибатида Р.А. вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

20 февраль куни Бухорода қаровсиз қолдирилган қизча ёнғинда ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Ўтган йили октябрда Қаршида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг