Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сингапур самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Сингапур самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Фото: «Jet Photos»

«Straits Times» газетаси ёзишича, «Singapore Airlines»га қарашли «Boeing 777» йўловчи самолёти бортида босим камайиб кетгани учун Сингапурдаги аэропортга қайтишга мажбур бўлди. Воқеа душанба, 19 ноябрь тунида юз берган. 

«SQ336» рейсни амалга ошираётган самолёт Сингапур — Париж йўналишида учаётган эди. Бироқ етти километр баландликка чиқилгач, учувчилар бортда босим кескин камайиб кетганини хабар қилишган, йўловчиларга кислород ниқоблари берилиб, самолёт ортга қайтарилган.

Маҳаллий вақт билан соат 2:30 да самолёт муваффақиятли қўндирилиб, техник кўрикдан сўнг, соат 6:00 да яна Франция томон учиб кетган. Самолёт бортида 234 нафар йўловчи, 17 нафар экипаж аъзоси бўлган, ҳеч ким тиббий ёрдамга эҳтиёж сезмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг