Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда юк машиналари тўқнашиб кетди

Сирдарёда юк машиналари тўқнашиб кетди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 27 март куни соат 13:30ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 84-километрида икки юк машинасининг тўқнашуви юз берди.

Ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Я. бошқарувидаги «Камаз-5410» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган З.Х. бошқарувида бўлган «Mercedes-Benz» русумли юк автомобилларининг зарб билан урилиши оқибатида «Камаз-5410» ағдарилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритиш ва ЙТҲ сабаб юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг