Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда сири фош бўлган сохта «ГАИ» ходими ҳақиқий «ГАИ»дан қочди

Оҳангаронда сири фош бўлган сохта «ГАИ» ходими ҳақиқий «ГАИ»дан қочди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон қонунларига кўра давлат хизматчиларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача жарима белгиланган.

Жорий йилнинг 12 март куни келиб тушган хабарга кўра, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент – Ўш» ва «А-373 Гулистон – Ўш» магистрал автомобиль йўлида ички ишлар органлари хизмат кийимида шубҳали «сохта йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими» хизмат олиб бораётгани ҳақида хабар келиб тушади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида «А-373 Гулистон – Ўш» магистрал автомобиль йўлининг 124-чақиримида йўл четида «Нексия» русумли автомашина олд ўриндиғида ички ишлар органлари хизмат кийимида бўлган шахсдан ўзини таништириш сўралганида ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатиб, фуқаролик кийимида бўлган ҳайдовчи автомашинани катта тезликда Оҳангарон шаҳри йўналишида бошқариб, қочиб кетади.

Ички ишлар ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан автомашина тўхтатилиб, текширилганда, ҳайдовчи Ангрен шаҳар Нуробод қўрғонида яшовчи С.Ж. автомашинани тегишли ҳужжатларсиз, маст ҳолатда бошқаргани, ёнида бўлган сохта йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими Оҳангарон туманида яшовчи Х.Х. экани аниқланди.

Улардан ички ишлар органлари ходимларининг бушлати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори жилети ва жезла таёқчаси олинди.

Суриштирувлар мобайнида ушбу шахслар илгари ички ишлар органларида бир муддат хизмат олиб боришгани, ўзларининг салбий хатти-ҳаракатлари сабабли хизматдан бўшатилгани, хизматдан бўшатилгандан кейин ҳам ички ишлар органлари ходими либосини кийиб, содир этган жиноий қилмишлари учун судлангани аниқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг